Бешариқда «Matiz» вояга етмаган велосипедчини уриб юборди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида «Matiz» ҳайдовчиси вояга етмаган велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Бешариқ туманида 5 июль куни Э.Қ. «Матиз» русумли автомашинасини Собиртепа—Қияли ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган, вояга етмаган С.Н.ни уриб юбориши оқибатида С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ Бувайдада ўғит олди-сотдиси билан шуғулланишини айтиб, танишини 25 минг долларга чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Шунингдек, Қувасойда хонадондан велосипед ўғирлаб кетган шахс ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар