Фарғонада велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 12 июнь куни Фарғона шаҳри Тарона кўчасида яшовчи фуқаро Х.У. ИИБга мурожаат қилган. Шу куни номаълум шахс уйи олдидаги панжарага сим билан боғланган нархи 1 800 000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни фуқаро П.А. содир этганлиги аниқланган. Унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Қувасойда хонадондан велосипед ўғирлаб кетган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Aндижонда фуқарони уриб, машинасидан 500 доллар ва 60 минг сўм пул олганликда гумон қилиниб, 4 киши ҳамда Фарғонада 700 минг сўмлик телефон ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар