Риштонда 800 минг сўмлик қовун ва тарвузни талончилик йўли билан олиб қочган шахслар қўлга олинди

Фарғона вилояти Риштон туманида 800 минг сўмлик полиз экинини талон-торож қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Риштон туманида 29 август куни фуқаро С.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни беш нафар номаълум шахс давлат рақамлари мато билан беркитилган оқ рангли «Lacetti» ва кулранг «Matiz» автомашиналарида «Меҳнатобод» МФЙ ҳудудида қовун ва тарвуз сотаётганда олдига тўхтаб, умумий нархи 800 000 сўмлик қовун ва тарвузларини сотиб олишга келишиб, машинага юклатиб, танасининг турли жойларига уриб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.У, Д.М., М.Қ., Т.Қ. ва И.М. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада фуқарога тан жароҳати етказиб, телефони ва пулини тортиб олган шахсларга жиноий иш қўзғатилгани ҳамда Каттақўрғонда қиймати 5 миллион сўмлик қўйларни ўғирлаган жиноий гуруҳ устидан суд ҳукми ўқилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар