Фарғонада фуқарога тан жароҳати етказиб, телефони ва пулини тортиб олган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 14 август, жума куни фуқаро М.A. ва О.Ш. фуқаро Э.И.га тан жароҳати етказиб, пулларини талончилик йўли билан олиб қўйган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, икки фуқаро олдиндан тил бириктириб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Э.И.га тан жароҳати етказган. Нархи 1 600 000 сўмлик «Samsung Galaxy A6» русумли телефони ва 40 000 сўм пулини талончилик йўли билан тортиб олган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Aввалроқ Фарғонада танишининг укасини Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 8 минг долларга чув туширган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ёзёвонда дала шийпонидан умумий қиймати 2,5 миллион сўм бўлган автомашина шиналарини ўғирлаган шахслар ушлангани хабар қилинган.

Янгиликлар