Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган шахс Данғарада қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган шахс 29 сентябрь, сешанба куни Данғара тумани ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, мазкур шахс С.Б.га нисбатан Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, маълум қилинишича, С.Б. Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган.

Хабарда қайд этилишича, Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан С.Б. 29 cентябрь куни вилоятнинг Данғара тумани ҳудидида қўлга олинган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Фарғонада фуқарони Германияга ишга жўнатишини айтиб, 10 миллион сўмга чув туширган шахслар ушлангани, Ёзёвонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳамда Фарғонада ер олиб бераман деб, танишини 5 минг долларга чув туширган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар