Фарғонада фуқарони Германияга ишга жўнатишни айтиб, 10 млн сўмга чув туширган шахслар ушланди
Фарғона шаҳрида фуқаро Р.Л.нинг ишончига кириб, алдов йўли билан уни Германияга жўнатишини айтган A.З. ва И.У.ларга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг октябрь ойида фуқаро A.З. ва И.У.лар бир гуруҳ бўлиб, Р.Л.нинг ишончига кириб, 10 миллион сўм эвазига танишлари орқали Германияга ишлаш учун боришга ёрдам беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот ўрнида, фирибгарлик жиноятини содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Aввалроқ Ёзёвонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани аҳқида хабар берилганди.