Ёзёвонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот химати хабар берди.
Таъкидланишича, 17 cентябрь куни Ёзёвон тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ёзёвон тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган фуқаро T.A.ни мазкур туман ҳудудида қўлга олган.
Aввалроқ Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада ер олиб бераман деб, танишини 5 минг долларга чув туширган шахс ушлангани хабар қилинган.