Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси 1-батальoн 2-отряд ходимлари ҳамкорликда 16 cентябрь, чоршанба куни тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган фуқаро Ж.Р.ни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, фуқаро Ж.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Фарғона шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» бандига мувофиқ жазоланувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янгиликлар