Қувасойда фирибгарлик содир этиб терговдан яширинган аёл қўлга тушди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 9 сентябрь, чоршанба куни фирибгарлик содир этиб, терговдан яширинган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Қувасой шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан 9 сентябрь куни қидирувда бўлган И.Г. исмли аёл қўлга олинди.

Қайд этилишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Бешариқда, Олтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар