Риштонда қидирувдаги шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Риштон туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси aхборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 28 август куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати ва Жиноят тергов суриштирув бўлими 1-батальон ходимлари ҳамкорликда қидирувдаги шахс A.Ф.ни қўлга олган.
Қайд этилишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» (Фирибгарлик) ва 211-моддаси 2-қисми «a» бандида (Пора бериш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда қидирувдаги шахс қўлга олингани ҳамда Фарғона шаҳрида ўғрилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.