Олтиариқда ўғрилик жиноятини содир этиб, яширинган шахс ушланди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 2 сентябрь, чоршанба куни ўғирлик қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Олтиариқ тумани ички ишлар бошқармаси (ИИБ) жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 169- моддаси 3-қисми «а» бандида (Ўғрилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Т.А.ни қўлга олган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари 30 август куни қидирувда бўлган фуқарони қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Риштон тумани, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида қидирувда бўлган шахслар қўлга олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар