Фарғонада жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари 30 август куни қидирувда бўлган фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳар ички ишлар органи ходимлари Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.A.ни қўлга олган.

Шунингдек, Фарғона тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабаб қидирувда бўлган A.Ш.ни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олган.

Aввалроқ Риштон тумани, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида қидирувда бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар