Ўзбекистон туманида фирибгарлик қилиб, қидирувда бўлган эркак ушланди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 4 сентябрь куни фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон туманида Ш.У. исмли эркак Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шунинг учун туман ИИБ тергов бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. 4 сентябрь куни ИИБ ходимлари Ш.У.ни қўлга олди.
Маълумот учун, мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Фарғонада фирибгарлиик қилиб, терговдан яшриинган шахс ушлангани, Данғарада қидирувда бўлган шахс Қўқонда қўлга олингани хабар қилинган эди.