Фарғонада фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушланди

Фарғона шаҳрида 24 сентябрь, пайшанба куни фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 24 сентябрь куни Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган фуқаро П.А.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олган.

Аввалроқ Фарғонада фуқарони Германияга ишга жўнатишни айтиб, 10 миллион сўмга чув туширган шахслар ушлангани, Ёзёвонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳамда Фарғонада ер олиб бераман деб, танишини 5 минг долларга чув туширган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.