Марғилонда фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган аёл Фарғона шаҳрида қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 30 сентябрь куни фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли А.Г. исмли аёл Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувга берилган. 30 сентябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари А.Г.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олди.

Аввалроқ Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган аёл Бувайдада қўлга олингани, яна бир фуқаро Данғарада ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар