Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган аёл Бувайдада қўлга олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган аёл 29 сентябрь, сешанба куни Бувайдада қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, A.В. исмли аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси (Ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шунингдек, A.В. Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур аёл Учкўприк тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан 29 cентябрь куни қўлга олинган.
Маълумот учун, юқоридаги жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ терговдан яширинган наманганлик шахс Андижонда қўлга олингани, Олтиариқда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган ва Қоракўлда жиноят содир этиб, терговдан яширинган шахс Қашқадарёда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.