Қоракўлда жиноят содир этиб, терговдан яширинган шахс Қашқадарёда қўлга олинди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жиноят содир этиб, терговдан яшириниб юрган шахс Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 2- ва 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, дастлабки тергов ва суд органларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди томонидан Мирзоқалъа МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Д.Ж.га қидирув эълон қилинганди.

Маълум бўлишича, Д.Ж. туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қорабоғ қишлоғида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган ва туман ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Шунингдек, Фарғонада қидирувдаги аёл қўлга олингани маълум қилинганди.

Аввалроқ БешариқдаОлтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар