Қўштепада ўғрилик содир этиб, терговдан яширинган шахс ушланди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 15 сентябрь, сешанба куни қидирувдаги шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ушбу шахс Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (Ўғрилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган.

Маълумот учун, Жиноят кодекси 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, БешариқдаОлтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.