Олтиариқда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 15 август, шанба куни фирибгарлик содир этиб, терговдан яшириниб юрган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Олтиариқ тумани жиноят қидирув ходимлари 15 август куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган фуқаро З.Т.ни қўлга олди.

Фуқаро Олтиариқ тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.

Аввалроқ Қўқонда ўғирлик содир этиб, қидирувда бўлган шахс ва Қувасойда фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қўқонда божхона қонун ҳужжатларини бузгани сабаб қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳамда Фарғонада танишининг ишончига кириб, уни 15 миллион сўмга «ухлатган» фуқарога жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар