Бухорода вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиб, жиноятидан қочиб юрган фуқаро Москвада қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан 2020 йил 30 сентябрь куни тергов ва суд идораларидан яшириниб юрган шахс Москва шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, дастлабки тергов ва суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан 2020 йилнинг 11 февраль кунидан бошлаб қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган Ромитан тумани «Азизон» МФЙда рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган фуқаро С.Л.нинг Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, фуқаро С.Л. Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилган. У Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан «Қидирув» тадбирлари давомида ушланган ва унга нисбатан қидирув бекор қилинган.

Аввалроқ Россияда қидирувда бўлган икки нафар шахс Фарғонада ушлангани ва Бухорода қидирувда бўлган ғиждувонлик шахс Украинада қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар