Россияда қидирувда бўлган икки нафар шахс Фарғонада ушланди

Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўйича бўлими томонидан Россияда қидирувда бўлган икки нафар шахс ушланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, қидирувдаги шахслардан бири Н.М. 17 сентябрь куни Қўқонда қўлга олинган. Маълум қилинишича, Н.М.га Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмида (сохта ҳужжатлардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россиянинг Калуга вилояти ИИО томонидан қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, 21 cентябрь куни Фарғона шаҳрида Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисмида (давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россиянинг Челябинск вилояти Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р. қўлга олинган.

Аввалроқ БешариқдаОлтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар