Фарғона шаҳрида фуқаронинг телефонини фойдаланишга олиб, сотиб юборган шахс ушланди

Фарғона шаҳрида 16 август куни фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унинг «Samsung A20» русумли телефонини олиб, сўнгра сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Теz News»

Таъкидланишича, 16 август куни Фарғона шаҳрида фуқаро С.Ш. истироҳат боғида М.С.нинг ишончига кириб, нархи 1 миллион 400 минг сўмлик «Samsung A20» русумли телефонидан фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган телефонни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Aввалроқ Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар