Қашқадарёда икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки йигит йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Hudud» дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 30 январь куни соат 17:00 атрофида шаҳарнинг Насаф кўчасида содир бўлган. 19 ёшли йигит икки нафар дўсти билан бирга Nexia-3 бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, бироқ тезликни тўғри баҳолай олмаган.

Оқибатда у руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Зарба кучли бўлганидан автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё