Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 10 март куни «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган. Воқеа жойига 4 та ёнғин қутқарув бўлинмаси соат 22:04 да етиб бориб, 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ёнғин оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.