Суд «Крокус Сити Холл»даги теракт иши бўйича тўрт нафар айбланувчини ҳибсга олди
Москванинг Басманний туман суди «Крокус Сити Холл»даги теракт иши бўйича айбланувчиларни 22 майга қадар ҳибсга олди, деб хабар беради РБК.
Бир кун аввал (24 март) Далержон Мирзоев, Муродали Саидакрами, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовларга террорчиликда айблов эълон қилинган эди. Жиноий иш бўйича айбланувчилар кечки пайт судга келтирилди. Уларга террорчилик хуружида (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми) айблов қўйилган. Айбланувчиларни умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Суд ёпиқ эшиклар ортидаги ҳар бир шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Таъкидланишича, 32 ёшли Далержон Мирзоев, 30 ёшли Рачабализода Саидакрами Муродали, 25 ёшли Шамсидин Фаридуни ва 19 ёшли Муҳаммадсобир Файзовлар 2024 йил 22 майга қадар ҳибсда сақланади.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун «Крокус Сити Холл»да камуфляж кийган бир неча киши теракт уюштирган эди.
Ҳужум жойида 137 кишининг жасади топилган, улардан уч нафари болалар эди. Қурбонлар сони 180 нафар фуқарони ташкил этди.