Ўзбекистонда 2020 йилда қанча автомобиль рақами сотилгани маълум қилинди.

2020 йилда биржа орқали 100 мингдан ортиқ автомобиль рақами сотилди. Бу ҳақда АОКАда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хабарга кўра, йил давомида avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида шаффоф онлайн-аукциони орқали 246,6 млрд сўмга тенг 100 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилган. Битта рақамнинг ўртача баҳоси — 2,4 миллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, авторақамлар сотуви сон кўрсаткичида 2,7 баробарга, қиймат бўйича 58 фоизга ошган. Битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 миллион сўмга тенг бўлди.

 

Янгиликлар