Қашқадарёда кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Қашқадарё вилояти Касби туманида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти маълум қилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Маълум бўлишича,  S.Q. МЧЖ раҳбари Д.В. чорва молларига озуқа ем маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида банк филиалидан ажратилган кредит эвазига 817,6 тонна озуқа маҳсулотларини импорт қилиб, ушбу маҳсулотларни белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан нақд пулга сотиб юбориб, 753,6 миллион сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлиги вилоят бошқармаси томонидан аниқланган.

Бундан ташқари, текширувда Д.В. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг йирик шоҳли қора молларини сотувидан тушган 138 миллион сўм пул маблағларини қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар