Ўзбекистонда охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилгани маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 август, сешанба куни навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказди. Тадбирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди. Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

«Aҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур».

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Шунингдек, қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бир ҳафта ичида коронавирус вакцинасини харид қилиш йўлларини ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берган эди.

Янгиликлар