Зоир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов буни рад этди.

«Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд», — деди у.

Вилоят ҳокими матбуот котиби тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам эслатиб ўтди.

Янгиликлар