Ўзбекистондаги компаниялардан бири Европа санкцияларига тушди
Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги Mvision компаниясига қарши санкция эълон қилди. Ахборот тегишли рўйхатда тақдим этилган.
Mvision 2022-йилнинг июнь ойида рўйхатдан ўтган, унинг асосчиси Игорь Иевлев саналади.
Компания электрон ва телекоммуникацион қурилмаларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади.
Қайд этиш лозимки, компания 2023-йилда ҳам АҚШ ва Буюк Британия санкцияларига тушган эди.