Самарқандда «Lacetti» ва «Isuzu» тўқнашди — фото
23 апрель куни соат 05:40ларда Самарқанд вилоятида «Lacetti» ва «Isuzu» иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, вилоятнинг Нарпай тумани ҳудудидан ўтган М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 108-километрида, ҳайдовчи И.С. бошқарувидаги «Lacetti» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи С.Х. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Isuzu» автомобили йўлни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ҳамда ағдарилган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.