Танзила Норбоева МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлисида нутқ сўзлади

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) Кенгашининг навбатдаги мажлиси 2020 йил 27 ноябрь куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Маълумотларга кшра, тадбирда МДҲ ПА Кенгаши Раиси, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко, ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Х.Клюге, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати Раиси М.Мясникович, МДҲ ПА комиссиялари вакиллари, шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон делегацияси иштирок этган. МДҲ ПА Кенгаши мажлиси иштирокчилари МДҲ мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича чораларни ҳуқуқий таъминлаш масаласини муҳокама қилган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева мажлисда сўз чиқиб, пандемияга қарши курашишнинг ҳозирги даврида барча мамлакатлар олдида ҳал этиш лозим бўлган қатор вазифалар турганлигини таъкидлаган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Шунингдек, Евроосиёда иқтисодий интеграциянинг ҳолати ва истиқболлари ва уни норматив-ҳуқуқий таъминлаш, 2021 йилда МДҲ мамлакатлари давлат ҳокимияти органларига сайловларни кузатиш учун тайёргарлик кўриш, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси ва Европа кенгаши парламент ассамблеяси ҳамкорлиги масалалари, шунингдек бошқа масалалар кўриб чиқилган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Аввалроқ Танзила Норбоева Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари кодексини ишлаб чиқариш бўйича таклифи бўйича фикр билдиргани ва БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича тўртинчи Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сенат раиси «Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси» бўйича саъй-ҳаракатга чақириқни Ўзбекистон номидан имзолагани ҳамда Халқаро қизлар кунига бағишлаб ўтказилган учрашувда иштирок этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар