Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.

Фото: navoiuz
Хабарга кўра, Хатирчи туман ҳокими этиб Низамов Сайфиддин Фахриддинович номзоди тасдиқланди.
Таъкидланишича, тайинловга қадар Сайфиддин Низамов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.