Пахтаободлик ўқитувчи «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Aндижон вилояти Пахтаобод туманидаги 32-ИДУМнинг кимё фани ўқитувчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармонига биноан тумандаги 32-ИДУМнинг кимё фани ўқитувчиси Исроилжон Ортиқов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Исроилжон Ортиқовни табриклаш мақсадида туман ҳокими унга берилган унвон туман халқ таълими тизими учун катта эътироф эканини таъкидлади.

Aввалроқ Бухорода Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ўқитувчилар орден ва медаллар билан тақдирлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар