Бухорода Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ўқитувчилар орден ва медаллар билан тақдирланди

Бухоро вилоятида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ўқитувчилар орден ва медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 октябрь, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қуйидаги педагоглар тақдирланган:

«Буюк хизматлари учун» ордени билан:

  • Жумаев Тўхтамурод Муртазаевич — Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби фахрий директори.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

  • Рахимов Ҳошим Темирович — Ғиждувон туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

  • Раупова Дилбар Маҳмудовна — Когон туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф раҳбари, бошланғич синф ўқитувчиси.

«Дўстлик» ордени билан:

  • Гадоева Манзура Ўруновна — Когон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси;
  • Ғойибова Дилбар Жўрақуловна — Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи биология фани ўқитувчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

  • Отаев Ражаб Раҳимович — Бухоро туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси;
  • Марадова Байрамгул Нодировна — Қоровулбозор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;
  • Ярашева Нигора Ҳазратқуловна — Вобкент туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.

Аввалроқ Андижонда 51 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Тойлоқда 3 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлангани маълум қилинди.

Янгиликлар