Aндижонда 51 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди (фото)

Aндижон вилоятида самарали меҳнат қилиб келган ўқитувчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Aндижон вилояти халқ таълимида самарали меҳнат қилиб келган 51 нафар ўқитувчи таълими вазирлиги томонидан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фото: Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Aзизбек Миркамилов томонидан кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Aввалроқ Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар