Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат йўллади

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маросим бошланди. Тадбирда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, ушбу байрам илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтяпти.

«Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев тадбирга йиғилган ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаатини бошлар экан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент тарихга назар солиб, IX—XII асрларда Ўзбекистон ҳудудида биринчи, XV асрда иккинчи Ренессанс порлаганини таъкидлади.

«Кўпчилик зиёлилар қаторида мен ҳам бир фикрни ҳамиша катта армон билан ўйлайман: мамлакатимизда учинчи Ренессансни ХХ асрда маърифатпарвар жадид боболаримиз амалга оширишлари мумкин эди. Улар ‘Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас’, деган ҳадиси шарифни ҳаётий эътиқод деб билдилар», — дея таъкидлади Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланганини таъкидлади.

Байрам тадбирида ўқитувчи ва мураббийлар, олимлар, парламент ва ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги ўқитувчилар маросимни Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги студиялардан кузатиб боряпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар