Aндижонга вилоятдаги педагоглар учун 2 турдаги коронавирусга қарши дори воситалари келтирилди
Aндижон вилояти халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи педагоглар ва ишчи ходимларнинг коронавирус билан касалланишларини олдини олиш мақсадида 2 турдаги дори воситалари вилоят бошқармасига олиб келтирилган. Бу ҳақда вилоят халқ таълим бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 29 cентябрь, сешанба куни Aндижон вилояти халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи педагоглар ва ишчи ходимларнинг COVID-19 вируси билан касалланишини олдини олиш мақсадида Оксиквин ҳамда Омисинк дори воситалари вилоят бошқармасига олиб келтирилган.
Мазкур дори воситаларининг марказлашган ҳолда тарқатилиши режалаштирилган. COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолатининг олдини олишда самарали деб топилган дори воситалари олиб келиниши давом этмоқда.
Aввалроқ Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда кунига 7 миллион дона ниқоб ишлаб чиқарилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.