Ўзбекистонда йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби ишлаб чиқилади

Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигига туманлар ичида йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Президент раислигида 30 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигига туманлар ичида йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. 2021 йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуддаги биттадан туманда ушбу янги тизим тажрибадан ўтказилиб, жорий этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, туманлардан вилоят марказларига қатновчи автобуслар эскиргани, айримлари хизмат муддатидан ортиқ фойдаланилаётгани кўрсатиб ўтилган. Автобуслар билан таъминланганлик даражаси ҳар 100 минг аҳолига 24 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Андижонда 15 тага ҳам етмайди. Транспорт паркини янгилаш учун 2021 йилда қўшимча 800 та автобусга эҳтиёж мавжуд.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани мутасаддилари ва ёшлари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги янги бино қурилиши билан танишгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар