Ўзбекистонда 2 февраль куни тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво маълумотлари кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат эрталаб Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида беқарорлик сақланиб туради, бу вилоятларнинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.

Қайд этилишича, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.

 

Янгиликлар