Бутун Ўзбекистон бўйича халқ таълими тизимида қанча бўш иш ўрни борлиги маълум бўлди

Бугунги кунда халқ таълими тизимида республика бўйича 987 та иш ўрни мавжудлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жами иш ўринларининг 731 таси раҳбар ва ўринбосар, 219 таси педагог ҳамда 37 таси бошқа турли лавозимларга тўғри келади.

Шунингдек, ушбу маълумотлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинган бўлиб, сайт орқали эълон берилган бўш иш ўринлари сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи эканлиги маълум бўлган.

Бунда жами иш ўринлари сони 183 та, шундан 43 таси раҳбар, 116 таси педагог, 24 таси бошқа лавозимларига тўғри келмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар