Ўзбекистонда рецепт билан берилиши мумкин бўлган дорилар улуши маълум бўлди

Ўзбекистонда рецепт билан бериладиган ва рецептсиз бериладиган дорилар улуши эълон қилинди. Бу ҳақда Фармацевтика соҳасига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Фото: moida.ru

Хабарга кўра, 2 февраль куни соат 16:00 да АОКА мажлислар залида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган.

Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистонда рецепт билан бериладиган дорилар 70 фоизни ташкил қилади. Рецептсиз берилувчи дорилар 30 фоизни ташкил қилади. Дорихонага рецептсиз дори сўраб кирувчиларга дори сотиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бундай тартибсиз вазиятларда жазо қўлланади.

Қайд этилишича, «Сирли харидор» деб номланган янги механизм жорий қилинади. Механизм Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда жорий этилади.