SpaceX орбитага бутунлай фуқаролик кемасини чиқаради

SpaceX компанияси янги миссияга қўл урмоқчи. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: NASA, Keystone Press Agency, Globallookpress

SpaceX орбитага тўлиқ фуқаролик Dragon космик кемаси томонидан бошқариладиган Falcon 9 ракетасини учириш режаларини эълон қилди. Тўрт киши орбитага учади. Inspiration 4 деб номланган ушбу миссия икки кундан тўрт кунгача давом этади.

Парвознинг тўрт иштирокчисидан бири Shift4 Payments асосчиси Жаред Айзекман бўлади. Қолган иштирокчиларнинг исмлари феврал ойининг охирига қадар очиқланади. 37 ёшли бизнесмен миссия харажатларини тўлиқ тўлаган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу рейс ортидан келадиган 200 миллион доллар у St. Jude номли болалар касалхонасига жўнатилади. Шу тариқа, касалхонага энг катта хайр-эҳсон қилган ҳар ким экипаж аъзоси бўлиши мумкин. Айзекманнинг ўзи таъкидлаганидек, кутилган умумий хайрия миқдори миссия харажатларидан сезиларли даражада ошиб кетади.

SpаcеХ асосчиси Илон Маск парвоз икки кундан тўрт кунгача давом этишини айтиб, уни ҳамма учун космосга кириш имкониятини очиш йўлидаги муҳим воқеа деб атади. Парвоздан олдин барча экипаж аъзолари пухта тайёргарликдан ўтадилар.

Янгиликлар