Тошкент вилоятида ўз автомашинасига 2 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситасини яширишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилоятида транспорт воситасида 2 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Архив

Маълум бўлишича, Янгийўл туманида ЙПХ ходими транспорт машинасига тўхташ ишорасини беради.

Инспектор тўхтаган транспорт машинаси ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраган вақтда, ҳайдовчи шубҳали кўринган ҳолда ҳужжатлари йўқлигини айтган.

Инспектор билан суҳбат вақтида ҳайдовчи салондаги нарсаларни олиб, машина тагига яширишга ҳаракат қилади. Буни ЙПХ ҳодими сезган ҳолда, бошқа ЙПХ инспекторини чақирган.

Шундан кейин, икки ходим машина ҳужжатлари ва ундаги йўловчиларни текшириш жараёнида наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ашёвий далиллар борлигини аниқланган.

Текширувдан сўнг фуқаролар ИББга олиб кетилиб, ашёвий далиллар экспертизага топширилган.

Маълумотларга кўра, ўсимлик 2 434 грамм марихуана эканлиги аниқланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар