Тошкентда икки ҳайдовчи йўл талашиб пичоқлашди
Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида икки ҳайдовчи йўл талашиб пичоқлашди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Хабарга кўра, 29 январь куни тахминан соат 15:50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 23 ёшли А.Н. тан жароҳатлари билан касалхонага келтирилган.
Маълумот берилишича, А.Н. шу куни соат 02:30 ларда Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида ўзининг бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомобилида кетаётганида «Nexia-1» русумли автомобиль ҳайдовчиси билан «йўл талашиш» оқибатида ўзаро низо келиб чиққанлигини, жанжал натижасида «Nexia-1» ҳайдовчиси 26 ёшли О.К. ўзининг автомобили салонидан пичоқ олиб, А.Н. га тан жароҳати етказганлигини ва ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилинган.
О.К. ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Унинг бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомобиль айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига жойлаштирилган.