Юридик университети талабаси қурилиш объектида вафот этди

Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси Баҳодир Бозоров ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудида йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

Фото: Kun.uz

Хабарга кўра, 27 февраль куни тунда Баҳодир Бозоров лифт учун бетондан тайёрланган, ҳимояланмаган шахтага 2-қаватдан йиқилган. Тез ёрдам келмагач, яқинлари кўчадан патрул машинасини тўхтатиб, ёрдам сўрашган. Шошилинч ёрдам бўлимида унинг вафот этгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, Баҳодир Бозоров 1994 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган ва бир неча йил қийналиб, талаба бўлган эди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, ССВ Тиббий экспертизаси марҳумнинг бўйин, қорин қўшма тўмтоқ жароҳатлари бўйича олтинчи умуртқа синиши, орқа мияга қон қуйилиши ва жигарининг ёрилиб кетиши ҳамда  ўткир қон кетиши оқибатида вафот этгани маълум қилинган.

Янгиликлар