«Бунёдкор» футбол клубига янги президент тайинланди

1 март куни «Бунёдкор» футбол клуби Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва «Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига асосланиб, Kuz.uz хабар берди.

Фото: gazeta.uz

Хабарга кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди.

«Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида «Бунёдкор» ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Меҳриддин Абдуллаев мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Янгиликлар