Фарғонада чиқинди ташланадиган ҳудудларга видео камералар ўнатилади

Қўқон шаҳрида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, видеокузатув камераларига суръатга олинганлар ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: cctvsecuritypros.com

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги аҳоли томонидан чиқинди ташланаётган марказий кўчаларга видеокамералар ўрнатилди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан видеокузатув камералари материаллари асосида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқароларни жаримага тортиш тартиби жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 26 февраль куни олиб борилган тунгги рейд давомида 11 нафар фуқароларга жарима ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Янгиликлар