Наманганда кучли шамол 3 қаватли бино томини учириб юборди

Наманган вилоятида кучли шамол 3 қаватли бино томини учириб юборди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 1 апрел куни Наманганда  кучли шамол Тўрақўрғон тумани марказида жойлашган «Арк» мажмуасининг томини учириб юборган.

«Ҳодиса чамаси соат 15:10 ларда рўй берди. Учинчи қават дам олиш майдонига мўлжаллангани учун томи металл конструкция ва тунука материалларидан фойдаланиб, ўстирма айвон, яъни «навес» тарзида қурилганди. Атроф очиқ бўлгани учун қаттиқ шамол уни учириб юборди» — деди мажмуа иш бошқарувчиси Тўлқинжон Болтабоев.

Мавзуга доир:

Янгиликлар