Фарғонада кучли шамол сабабли бозорлардан бири ёниб кетди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги бозорлардан бири 22 январь куни ёниб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Хабарга кўра, 22 январь куни соат 05:30 атрофида Ўзбекистон тумани «Бозор Яйпан» маҳалла фуқаролар йиғини Ибн Сино кўчасида жойлашган «Янги Бозор СМР» масъулияти чекланган жамияти савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига кучли шамол ва электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Қайд этилишича, ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Фото: ЎзА

Аввалроқ Тошкентда мебель цехи ёниб кетгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Тошкентда йирик кийим-кечак дўкони ҳамда Aндижон шаҳридаги пойабзал сақлаш омборида ёнғин келиб чиққани ҳамда Чиноздаги «Пахта нефтьбазаси»да ёнилғи цистернаси ёниб кетгани маълум қилинган.

Янгиликлар